1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. АҚШ Украинага 1,3 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

17:48 / 18.07.2023

452

АҚШ Украинага 1,3 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

АҚШ Украинага 1,3 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

Янги ҳарбий ёрдам таркибига камикадзе дронлари, ҳаво мудофаа тизимлари ва ўқ-дорилар киради

 

АҚШ Украинага 1,3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, деб ёзади Reuters. Вашингтондаги манбаларга таяниб, агентликнинг хабар беришича, янги пакетга қуйидагилар киради:

 

  • VAMPIRE ҳаво мудофаа тизимлари;

  • Phoenix Ghost ва Svitchblade камикадзе дронлари;

  • Австралиянинг DroneShiyeld дронга қарши тизимлари, шунингдек радарлар, сенсорлар ва таҳлилий тизимлар;

  • ўқ-дорилар.

 

Киевга янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилиши ҳақида Вашингтон яқин кунларда эълон қилади, деб хабар бермоқда Reuters.

 

Қайд этилишича, янги ҳарбий ёрдам Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) орқали амалга оширилади, бу Оқ уйга қуролларни мавжуд захиралардан чиқаришдан кўра саноатдан сотиб олиш имконини беради.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика