1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Венесуэла нефтини расман сотувга қўйди

Савдо келишуви Венесуэла ва АҚШ ўртасидаги 2 миллиард долларлик келишув доирасида бажарилди.

АҚШ Венесуэла нефтини расман сотувга қўйди

 

Қўшма Штатлар ҳукумати мусодара қилинган Венесуэла нефтини ресмий равишда сотувга қўйганини маълум қилди. Биринчи битим аллақачон якунланган бўлиб, унинг қиймати тахминан 500 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда СНН хабар берди.

 

Ушбу нефть савдоси Венесуэла ва АҚШ ўртасида шу ойда эришилган икки миллиард долларлик келишув доирасида амалга оширилмоқда. Расмий вакилнинг маълумотига кўра, қўшимча нефть савдоси яқин кунлар ва ҳафталарда давом этиши кутилмоқда. Дастлабки тушум АҚШ назоратидаги банк ҳисобларида, асосан Қатар орқали юритилмоқда. Бу чоралар Венесуэланинг энергия секторини тиклаш ва глобал бозорда сотишни тартибга солиш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэланинг улкан нефть захираларидан фойдаланиш ниятини очиқчасига эълон қилган. У мамлакат энергетика секторини қайта тиклаш учун камида 100 миллиард доллар сармоя жалб этишни режалаштирганини айтган, бироқ АҚШнинг йирик нефть компаниялари раҳбарлари бу режалар бўйича ҳуқуқий ва тижорат кафолатлари етишмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика