1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

АҚШ вице-президенти Трампдан кейинги эҳтимолий ворислик ҳақида гапирди

Венс: “Фавқулодда вазият юз берса, президентликни ўз зиммамга олишга тайёрман”.

АҚШ вице-президенти Трампдан кейинги эҳтимолий ворислик ҳақида гапирди

АҚШ вице-президенти J.D. Венс мамлакат раҳбари Доналд Трампнинг ҳаёти ёки соғлиғига боғлиқ фавқулодда вазият содир бўлса, президент ваколатларини бажаришга тайёр эканини маълум қилди.

 

Бу ҳақда Венс USA Today нашрига берган интервьюсида баёнот берди. Унинг таъкидлашича, вице-президент сифатида фаолияти давомида катта тажриба тўплаган ва зарурат туғилганда давлатни бошқариш учун етарли малака ва амалий кўникмага эга.

 

“Агар Худо кўрсатмасин, фожеали воқеа юз берса, мен олганимдан яхшироқ тайёргарликни тасаввур қила олмайман. Вице-президент сифатидаги фаолиятим менга жиддий амалий машғулот бўлди”, — деди Венс.

 

У, шунингдек, Трампнинг учинчи муддатга сайланиши эҳтимоли ҳақида ҳам тўхталиб, мамлакатда фуқароларнинг кенг қатлами буни қўллаб-қувватлаётганини қайд этди.

 

Маълумот ўрнида, АҚШ Конституциясига кўра, президент ваколатларини бажариш имконияти бўлмай қолган тақдирда, у автоматик тарзда вице-президент зиммасига юкланади. Шунингдек, президентлик ворислик тартибида вице-президентдан кейинги навбат вакиллар палатаси спикери ва сенатдаги вақтинчалик раисга ўтади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика