АҚШ миллий хавфсизликка таҳдидлар сабабли хорижда ишлаб чиқарилган дронлар импортини чеклади. Politico нашрининг хабар беришича, Қўшма Штатлар Федерал алоқа комиссияси (ФСС) жосуслик ва махфий маълумотларнинг сизиб чиқиши эҳтимолини асос қилиб, барча янги хорижий учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини “қора рўйхат”га киритган.
Қайд этилишича, жорий этилган тақиқ фақат янги дронларга нисбатан амал қилади. Ҳозирда АҚШ ҳудудида фойдаланилаётган хорижий дронларга нисбатан эса ҳеч қандай чеклов киритилмайди. Расмийлар бу қарор орқали келажакда юзага келиши мумкин бўлган технологик ва ахборот хавфларининг олдини олишни мақсад қилган.
Мазкур қарор глобал дрон бозорининг 90 фоиздан ортиғини эгаллаб турган Хитойнинг ДЖИ компанияси учун жиддий зарба бўлиши кутилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, АҚШнинг бу қадами дрон технологиялари бозорида рақобат муҳитини ўзгартириши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши мумкин.


