1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 10 нафар бола COVID-19 вакцинасидан вафот этди

Миокардит асосий сабаб сифатида қайд этилган бўлсада, қўшимча тиббий тафсилотлар берилмаган.

АҚШда 10 нафар бола COVID-19 вакцинасидан вафот этди

 

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) мамлакатда камида 10 нафар болада COVID-19 вакцинасидан кейинги асоратлар оқибатида вафот этганлик эҳтимоли борлигини тасдиқлади. Бу ҳақда ФДА комиссари Марти Макари 29 ноябрь куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Мазкур баёнот “The New York Times” нашри томонидан эълон қилинган маълумотларни тасдиқлайди. Нашрга кўра, FDA вакциналар бўйича масъули Винай Прасад 28 ноябрь куни агентлик ходимларига йўллаган эслатмасида тергов натижаларига таянган ҳолда, 10 нафар бола вакцинациядан “кейин ва сабабли” вафот этгани аниқланганини билдирган. Маълумотларга кўра, ўлим ҳолатлари вакцинадан кейинги миокардит билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Эслатмада болаларнинг ёши, соғлигидаги аввалдан мавжуд муаммолар ёки аниқланган асосий омиллар ҳақида қўшимча тафсилотлар келтирилмаган. Шунингдек, FDA ўлим ҳолатларини вакцина билан боғлаш мезонлари, шунингдек қайси ишлаб чиқарувчи вакцинаси қўллангани ҳақида маълумот бермаган.

 

Марти Макари бу хулосалар Жо Байден президентлиги давридаги статистик маълумотларга асосланганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, АҚШ жарроҳи генерали Роберт Кеннеди мамлакатнинг COVID-19 вакцинацияси бўйича амалдаги сиёсатини қайта кўриб чиқиб, эмлаш тавсияларини 65 ёшдан ошган ва саломатлиги заиф аҳоли қатламлари учун чеклади.

 

Экспертларнинг қайд этишича, пандемия авж олган даврда қўлланган вакциналар юқори хавф гуруҳидаги фуқаролар учун самарали бўлган, бироқ ҳар йили болаларни алоҳида COVID-19 вакциналари билан эмлаш амалиёти илмий асосга эга эмаслиги билдирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика