1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 12 мамлакат фуқароларига давлатга кириш тақиқланди

Трамп хавфсизлик сабабли янги иммиграцион чекловлар жорий этди.

АҚШда 12 мамлакат фуқароларига давлатга кириш тақиқланди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп миллий хавфсизликка таҳдид мавжудлиги сабабли 12 мамлакат фуқароларининг мамлакатга киришини тўлиқ тақиқловчи фармон имзолади. Бу ҳақда СБС Невс журналисти Женнифер Жейкобс ижтимоий тармоқларда хабар берди.

 

“Президент Трамп бугун кечқурун бир нечта мамлакат фуқароларига саёҳат тақиқини белгиловчи фармонни имзолади”, — деб ёзди Жейкобс.

 

Расмий маълумотларга кўра, Афғонистон, Бирма (Мянма), Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан,Яман давлатлар фуқароларига АҚШга кириш тўлиқ ман этилган.

 

Фармонда айтилишича, ушбу чекловлар муҳожирлар (иммигрантлар) билан бир қаторда, вақтинчалик (иммиграцион бўлмаган) визалар асосида келувчиларга ҳам тегишли.

 

Шунингдек, 7 та давлат — Бурунди, Куба, Лаос, Серра-Леоне, Того, Туркманистон ва Венесуэла фуқаролари учун АҚШга кириш қисман чекланган.

 

Оқ уй томонидан эълон қилинган фармонда қуйидаги жумлалар келтирилган: “Ташқи сиёсат, миллий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш бўйича АҚШ манфаатларини инобатга олган ҳолда, мен 12 мамлакат фуқароларининг АҚШга киришини тўлиқ чеклашга қарор қилдим”.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика