1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда давлат хизматчиларининг баҳоланиш тизими ўзгаради

Давлат идораларида сиёсий содиқлик кучайтирилади.

АҚШда давлат хизматчиларининг баҳоланиш тизими ўзгаради

 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сиёсий йўналишига шубҳасиз содиқлик келгусида Америка давлат хизматчиларини ишга олиш ва ишдан бўшатишда асосий мезон бўлади.

 

Маълумотларга кўра, май ойида Илон Маскнинг АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (ДОГE) раҳбари лавозимини тугатиш қарори ортидан давлат идораларидаги кадрлар сиёсати устидан назорат Ходимларни бошқариш бўйича федерал идорага ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Янги тартибга кўра, мансабдор шахсларнинг қонунларга ва президент сиёсатига виждонан амал қилиши баҳоланади. АҚШ агентликларининг ушбу тизимга 2026-молия йилидан (яъни, 1 октябрдан) бошлаб тўлиқ ўтиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика