1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда икки мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди

Бунга ноқулай об-ҳаво шароити ва "Omicron" штаммининг тарқалиши сабаб бўлди.

АҚШда икки мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди

 

АҚШда 1 январь куни бир қатор авиакомпаниялар 2,4 мингдан ортиқ рейсларни бекор қилди. Қарор ёмон об-ҳаво ва экипажлар орасида "Omicron" штаммининг кескин тарқалиши туфайли қабул қилинди, деб хабар берди CNBC. 

 

Агентлик маълумотларига кўра, United Airlines, Delta Air Lines ва JetBlue Airways компаниялари кўплаб рейсларни кейинга қолдирган. Бундан ташқари, лайнерлар экипажи орасида "Omicron" штаммининг аниқланиши ҳам юзлаб рейсларни бекор қилинишига сабаб бўлди.

 

FlightAware парвозларни кузатиш веб-сайтига кўра, Рождество арафасида АҚШ авиакомпаниялари 12 000 дан ортиқ рейсларни бекор қилган. 

 

Маълумот учун: коронавируснинг "Омиcрон" штамми жаҳон авиация саноатига катта зарба берди.

 

Насиба Тўхтаева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика