1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда кучли қор ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Айрим ҳолларда қор тозаловчи машиналар пиёдаларни уриб кетган.

АҚШда кучли қор ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

 

Associated Press (AP) хабар беришича, Қўшма Штатларда сўнгги кунларда кучли қор ёғиши ва совуқ об-ҳаво оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.

 

Баъзи ҳолатларда пиёдалар эҳтиётсиз қор тозаловчи машиналар томонидан урилган, Арканзас ва Техасда эса ўсмирлар чанада учаётганда ҳалок бўлган. Нью-Ёрк шаҳрида дам олиш кунлари саккиз кишининг жасади топилган, аммо уларнинг ўлими сабаби ҳозирча номаълум.

 

Қаттиқ об-ҳаво электр энергияси таъминотида узилишларга сабаб бўлиб, маҳаллий ҳокимият органларининг таъкидлашича, уни тиклаш бир неча кун талаб этиши мумкин.

 

Синоптиклар АҚШнинг шарқий қирғоғида ҳафта охирида яна кучли қор ёғишини ва мамлакат бўйлаб ҳарорат -12,3°С гача тушишини башорат қилмоқда.

 

Аввалроқ, бутун мамлакат бўйлаб кучли қор бўрони ва ғайриоддий совуқ об-ҳаво транспорт тизими ва жамоат инфратузилмасида катта узилишларга олиб келгани, жумладан 11 000 дан ортиқ рейслар бекор қилиниб, яна 17 000 таси кечиктирилгани хабар қилинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика