Жаҳон

Қор бўрони сабаб АҚШда 428 мингдан ортиқ одам электр таъминотисиз қолди

Сўнгги 100 йилдаги энг кучли бўронлардан бири деб баҳоланаётган офат сабаб минглаб авиарейслар бекор қилинди, бир қатор штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Қор бўрони сабаб АҚШда 428 мингдан ортиқ одам электр таъминотисиз қолди

 

 

Кучли "Ферн" номли қор бўрони Қўшма Штатларнинг катта қисмини қамраб олди. ОАВ ва Deutsche Welle хабарларига кўра, ноқулай об-ҳаво 37 штатга таъсир кўрсатган. Оқибатда 428 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолган, айрим манбаларда эса бу кўрсаткич 139 минг уй хўжалигини ташкил этгани қайд этилмоқда.

 

Қор бўрони сабаб авиақатнов тизимида жиддий узилишлар юзага келган. Охирги тўрт кун ичида 13–16 мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинган. Айниқса, Техас, Луизиана, Ню-Мексико каби жанубий штатлардан тортиб, Ўрта Ғарб ва Ўрта Атлантика минтақаларигача бўлган ҳудудлар кучли таъсир остида қолган.

 

Ҳозирга қадар камида 18–22 штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Метеорологлар қор ёғиши, муз ёмғири ва кучли шамоллар яқин кунларда ҳам давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Мутахассислар янги электр узилишлари ва транспорт тизимида қўшимча муаммолар юзага келиши эҳтимолини истисно этмаяпти.

 

Нью-Йорк шаҳрида об-ҳаво шароити сабаб камида уч нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди. Шаҳар мери Зохран Мамданининг сўзларига кўра, мегаполиста 20–23 сантиметргача қор ёғган. Айни пайтда аҳоли супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотларини оммавий равишда заҳира қилмоқда, ҳокимият эса фуқароларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда Президент Халқ қабулхонаси ташкил этилади

Мазкур Халқ қабулхоналарида муаммолар жойида ҳал қилиниб, мурожаатлар таҳлили олиб борилади.

custom img

Буюк Британия Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш бўйича виртуал саммитга мезбонлик қилади

Мазкур йиғилишда Қўшма Штатлар иштирок этмайди.

custom img

Нефт нархлари кескин ошди

Трамп Эронга қарши ҳужумлар кучайтирилишини айтганидан сўнг Brent маркали нефт нархи 7,6 фоизга ошди.

custom img

NASA Ойга космик кемани муваффақиятли учирди

Artemis II миссияси доирасида Ойга 4 нафар астронавт юборилди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси оғир яраланган — Al Hadath

Эрон расмийлари ҳозирча ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

custom img

Трамп Эронни тош асрига қайтаришга ваъда берди

АҚШ етакчиси келгуси икки-уч ҳафта ичида Эронга кучли зарбалар берилишини маълум қилди.

custom img

Индонезияда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, айрим ҳудудларда электр таъминоти узилди.

custom img

Франция Президенти Трампнинг танқидларига жавоб берди

Макрон АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлашдан олдин Франция билан келишмаганини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"