1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда кунига 1000 та янги миллионер пайдо бўлди

UBS глобал бойлик ҳисоботини эълон қилди.

АҚШда кунига 1000 та янги миллионер пайдо бўлди

 

UBS банки томонидан эълон қилинган 2025 Глобал Бойлик ҳисоботига кўра, АҚШда 2023 йил давомида кунига ўртача 1 000 дан ортиқ янги миллионер пайдо бўлган. Ҳисоботга кўра, ўтган йили мамлакатда жами 379 000 киши ўз бойлиги билан миллионерлар рўйхатига қўшилган.

 

Глобал миқёсда эса жисмоний шахслар бойлиги 4,6 фоизга, АҚШда эса 11 фоизга ўсган. Ушбу ўсиш барқарор АҚШ доллари курси ва молиявий бозорлардаги ижобий динамикага боғлиқ.

 

2023 йилда Қўшма Штатлар дунё миллионерлари сонининг 40 фоизини ташкил этган. Европа, Яқин Шарқ ва Африка эса 2022 йилдаги пасайишдан сўнг глобал бойлик тикланишига ҳисса қўшган.

 

Буюк Хитой (материк Хитой, Гонконг ва Тайванни ўз ичига олган ҳолда) бойлик тақсимотида жисмоний шахсларнинг энг йирик улушига эга бўлган: $100 000 дан $1 миллионгача бойликка эга бўлганлар бозорнинг 28,2 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич Ғарбий Европада 25,4 фоиз, Шимолий Америкада эса 20,9 фоиз бўлган.

 

Шунингдек, ҳисоботда дунё бўйлаб катта қисми $100 000 дан камроқ соф бойликка эга эканлиги, атиги 1,6 фоиз аҳолигина $1 миллион ёки ундан ортиқ соф бойликка эга экани қайд этилган.

 

UBS прогнозига кўра, келгуси беш йилда ҳам АҚШ ва Буюк Хитой аҳолиси орасида бойлик ўсиши давом этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика