1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШда Ўзбекистон фуқаролари учун огоҳлантириш эълон қилинди

Кучайтирилган миграция рейдлари ортидан фуқаролардан ҳужжатларни тартибга келтириш талаб қилинмоқда.

АҚШда Ўзбекистон фуқаролари учун огоҳлантириш эълон қилинди

Сўнгги кунларда Америка Қўшма Штатларида федерал миграция органлари томонидан назорат тадбирлари кучайтирилгани ҳақида хабар берилди. Мамлакат бўйлаб ўтказилаётган рейдлар асосан ҳужжатларининг ҳақиқийлиги ва ҳайдовчиларнинг миграцион мақомини текширишга қаратилган.

 

Расмий маълумотларга кўра, текширувларда ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги, ҳужжатларнинг муддати ва қонунийлиги, ишга рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси алоҳида эътибор остида бўлмоқда.

 

АҚШ ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши чораларни кучайтиргани туфайли федерал йўлларда рейдлар кенгайтирилган ваколатлар асосида ўтказилаётгани айтилади. Баъзи ҳолатларда бир нечта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ёки хавфсизликка оид гумонлар билан ушланиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШда яшаётган ва автомобиль бошқараётган фуқароларга ҳужжатларни тартибга келтириш, миграцион мақомни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўз билан олиб юриш кераклигини эслатди. Шунингдек, муаммоли ёки шубҳали вазиятларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва консулликларига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика