1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда қанча сайловчи муддатидан аввал овоз бергани маълум бўлди

Муддатидан олдин овоз бериш сайлов кунига қадар давом этади.

АҚШда қанча сайловчи муддатидан аввал овоз бергани маълум бўлди

 

5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловга қисқа вақт қолганда 51 миллиондан ортиқ АҚШ сайловчиси муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган.

 

“Тhe Hill” нашри ёзишича, миллионлаб фуқаро 60-президентлик сайловига тайёргарлик жараёнида почта орқали ва сайлов участкаларида овоз бермоқда.

 

Флорида университети сайлов лабораторияси маълумотига кўра, муддатидан олдин сайловда қатнашиш рухсат этилган штатларда 24 миллиондан кўп одам почта орқали ўз танловини билдирган, 27 миллионга яқин киши эса шахсан овоз берган. Бу рақам 2020 йилдаги 154 миллионлик кўрсаткичнинг қарийб учдан бир қисмидир.

 

Мичиган, Пенсилвания ва Шимолий Каролина каби муҳим штатлар аллақачон 1,44 миллиондан зиёд барвақт овозни қайд этган. Бу сайлов олдидан Демократ ва Республикачи номзодлар учун муҳим аҳамиятга эга.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда муддатидан олдин овоз бериш сайлов кунига қадар давом этади ва почта орқали ёки сайлов участкаларида расмийлаштирилган бюллетенлар 5 ноябрь куни берилган овозлар билан бирга сайлов участкалари ёпилгандан кейин санаб чиқилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика