1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда қор бўронлари: айримлар ўз машинасида жонсиз ҳолда топилмоқда

Қўшма Штатлар рекорд даражада совуқ ва бўронлардан азият чекмоқда.

АҚШда қор бўронлари: айримлар ўз машинасида жонсиз ҳолда топилмоқда

 

АҚШда қор бўронлари рекорд даражадаги совуқ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 78 тага етди. Бу ҳақда NBC хабар берди. 

 

Хусусан, Колорадо, Канзас, Кентукки, Небраска, Миссури, Оклахома, Мичиган, жанубий Каролина, Теннесси, Висконсин, Иллинойис ва Вермонтда ўлим ҳолатлари қайд этилган.

 

Нью-Йорк маҳаллий ҳокимияти кунлар илиши билан тўпланган қор оқибатида тошқинлар бошланишидан хавфсирамоқда.

 

Бўрон пайтида айрим жойларда ҳарорат 45 даражагача тушган. Айрим одамлар ўз автомобилларида жонсиз ҳолатда топилган, бошқаларнинг юраги эса қор тозалаётган пайтда тўхтаб қолган.

 

Жозеф Байден Нью-Йорк штатида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Штатга федерал даражада ёрдам кўрсатишга топшириқ берилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика