1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда самолёт уй устига қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

АҚШда самолёт уй устига қулаб тушди

АҚШнинг Калифорния штатига қарашли Сан-Диего шаҳрида кичик хусусий самолёт уй устига қулаб тушди. Маҳаллий расмийларнинг маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган.

 

Шунингдек, саккиз киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Фавқулодда хизматлар дарҳол ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин тезда бартараф этилган.

 

Авиация хавфсизлиги бўйича федерал идоралар воқеа юзасидан тергов бошлаган. Самолёт парвози вақтида носозлик юзага келгани тахмин қилинмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика