1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда Teslaга қарши норозилик намойишлари бошланади

АҚШ ва Европада Teslaга қарши 500 га яқин намойиш режалаштирилган.

АҚШда Teslaга қарши норозилик намойишлари бошланади

 

29 март куни АҚШнинг 30 дан ортиқ штатларида Tesla компаниясига қарши норозилик намойишлари ўтказилади.

 

"Tesla Takedown" деб номланган ҳаракат ташкилотчилари ушбу акция орқали Tesla акциялари савдосини пасайтириш ва Илон Маскнинг сиёсий мавқеига путур етказиш ни мақсад қилган.

 

Намойишлар АҚШ бўйлаб 277 та Tesla объекти яқинида режалаштирилган. Ташкилотчилар бутун дунё бўйлаб 500 дан ортиқ митинг ўтказилишини кутмоқда.

 

Буюк Британия, Франция ва Германия каби мамлакатлардаги Tesla объектлари ҳам намойишлар ўтказиладиган жойлар рўйхатига киритилган.

 

Норозилик ҳаракати ташкилотчиларига кўра, Маск Tesla орқали орттирган бойлигидан АҚШ демократиясини заифлаштириш учун фойдаланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика