Оқ уй матбуот котиби Керолайн Ливиттнинг баёнотига кўра, БМТ штаб-квартирасидан президент Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп билан боғлиқ нохуш ҳолат юзасидан махсус тергов ўтказилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Трамплар БМТ биносида эскалатordan фойдаланмоқчи бўлганида у кутилмагaнда тўхтаб қолган. Ушбу масалани мутахассислар ҳамда АҚШ Махфий хизмати ходимлари атрофлича текширмоқда.
Ливитт шунингдек, агар суриштирув натижасида ушбу ҳодисада БМТ ходимларининг қасддан аралашуви аниқланса, АҚШ ҳукумати масъулларни жавобгарликка тортиш чораларини кўришини таъкидлади.
Маълумки, Трампнинг БМТ Бош Ассамблеяси минбардаги нутқи давомида ҳам техник носозлик кузатилган ва телепромптер ишламай қолган. Президент бу вазиятни истеҳзоли тарзда шарҳлаб, “БМТ менга иккита совға берди: ишламайдиган эскалатор ва носоз телепромптер”, деган эди.


