1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди

Аёлнинг ҳаёти сунъий ҳаётий функциялар билан сақлаб турилган.

АҚШда вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди

Жоржия штатида мия ўлими аниқланган Адриана Смитнинг ҳомиласи махсус тиббий ускуналар ёрдамида етиштирилиб, соғ-саломат туғилди. Абортга оид қонунлар сабабли шифохона аёл жасадини сунъий ҳаётий функциялар билан сақлаб турган.

 

13 июнь куни чақалоқ шошилинч операция орқали дунёга келди. Чақалоқнинг вазни 800 грамм атрофида бўлиб, ҳозирда у интенсив терапияда. Бола “Chens” (Chance - Имкон) деб номланди.

 

Энди аёл жасади аппаратлардан узилиб, дафн этилади. 30 ёшли Смит ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида мия қон қуйилиши сабабли вафот этган эди. Шифокорлар уни яшовчан деб топмаган, бироқ штат қонунлари чақалоқни қутқаришга мажбур қилган.

 

                                                                                                                                                 Муборак Нурматова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика