АҚШнинг Огаё штатида юк поезди беш кишини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, камида икки нафар фуқаро бедарак йўқолгани айтилмоқда.
Воқеа 18 май куни кечқурун соат 19:00 да Фримонт шаҳри яқинида, Эрие кўли бўйида — Толедо ва Кливленд шаҳарлари оралиғида содир бўлган. Фремонт мери Денни Санчес икки фуқаронинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Дастлаб, бедарак йўқолганлар сони битта деб эълон қилинган бўлса, кейинроқ бу рақам иккитага етгани маълум қилинди. Хабарларга кўра, бедарак йўқолганлар орасида 5 ёшли бола ҳам бўлиши мумкин — ҳозирча унинг аниқ ҳолати номаълум.
Ҳодиса жойи хавфсизлик сабаб тўсиб қўйилган, қидирув-қутқарув ва тергов ишлари давом этмоқда.


