АҚШ Транспорт вазири Шон Даффи инглиз тилини билмайдиганларга юк машинасини бошқариш ҳуқуқини чеклаш режалаштирилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда у расмий баёнотида маълум қилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда транспорт хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эски қоидаларни тиклаш режалаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий – яъни инглиз тилини билмайдиган шахслар тижорат транспорт воситаларини, жумладан юк машиналарини ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
“Биз оддий мантиққа қайтмоқдамиз. Агар сиз маҳаллий тил – яъни инглиз тилини билмасангиз, машина ҳайдашингизга рухсат йўқ. Бу хавфсизлик масаласидир”, — дея таъкидлади вазир Даффи.
Шон Даффининг бу баёноти мигрантлар ва хорижлик ҳайдовчилар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Янги қоиданинг қонуний кучга кириши учун тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ёки мавжуд қоидалар қайта тикланиши лозим бўлади.
Айни пайтда АҚШда минглаб хорижлик, жумладан лотинамерикалик, осиёлик ва бошқа мамлакатлардан бўлган ҳайдовчилар юк машиналари соҳасида фаолият юритади. Уларнинг аксарияти инглиз тилида чекланган даражада сўзлаша олади ёки умуман билмайди.


