АҚШда Чарлз Либерни Хитой билан илмий ҳамкорлик ва ундан олинадиган даромадларни яширганликда айбдор деб топди.
Ҳакамлар ҳайъати Гарвард университетининг кимё ва кимёвий биология кафедраси собиқ декани расмийларга ёлғон гапиргани, нотўғри солиқ декларациясини тақдим этгани ва Хитой банкида ҳисоб рақами борлигини ошкор қилмагани исботланган деб топди.
Ишга доир ҳужжатлар шуни кўрсатадики, наноматериаллар соҳасида дунёдаги етакчи мутахассислардан бири ҳисобланган 62 ёшли Либер ўзининг асосий иш берувчисини билмаган ҳолда Хитойнинг “Минг истеъдод” илмий кадрларни ёллаш дастурига қўшилган.
Шунингдек, Wuhan технология университети ойига 50 минг доллар маошдан ташқари, унга 150 минг долларгача бўлган операцион харажатлар ҳам тўланган ва тадқиқот лабораториясини жиҳозлаш учун 1,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилгани таъкидлаган прокурор.
Олимнинг ўзи эса унинг учун асосий нарса пул эмас, балки дунёда тан олиниши ва Нобел мукофотини олиш истаги эканлигини билдирган.
Бундан ташқари, Америка ҳукумати яна 24 нафар илмий ходимни Хитой билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблаган. Улардан 9 нафари айбига иқрор бўлди, 6 тасидан айбловлар олиб ташланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ криминал авторитетга эга жиноятчи суд залининг ўзида отиб ўлдирилгани ҳамда Швеция ТИВ раҳбари пранкерларга давлат сирини очиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


