1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро A.Э. фуқаро Л.Қ.нинг ишончига кириб, уни 17 500 АҚШ доллари эвазига Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.A. фуқаро З.Л.ni танишлари орқали Германия давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 5 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика