1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Калифорниядаги пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди

Ҳозирда маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.

Калифорниядаги пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди

Калифорния штатининг Yolo округига қарашли Эспарто шаҳрида пиротехника воситалари сақланадиган омборда ёнғин чиқди. Ёнғин вақтида бир нечта портлашлар содир бўлди ва биноларнинг катта қисми зарарланган. Бу ҳақда Cal Fire ва маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳавода бир неча юз килограммгача пиротехника портлаб, тутун осмонга 5 километргача кўтарилган. Кучли портлашдан сўнг, бинода яна бир нечта портлашлар қайд этилган. Бир неча соат ичида қутқарувчилар оловни тўхтата олмаган. Маълум қилинишича, аланга 40 та футбол майдонига тенг майдонни қамраб олган. Ўчиришга авиация жалб қилинган.

 

Маҳаллий ҳокимият яқин атрофдаги аҳоли пунктларида шошилинч эвакуация эълон қилди. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган, портлаш сабаби эса, аниқланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика