1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ар-Риёдда ўтказилган музокаралар мазмуни очиқланди

Украина ва АҚШ денгиздаги оташкесим бўйича келишувга яқинлашмоқда.

Ар-Риёдда ўтказилган музокаралар мазмуни очиқланди

 

23 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Украина ва АҚШ делегациялари Қора денгиз ҳудудида оташкесим жорий этиш ва порт ҳамда дарё инфратузилмасини ушбу келишув доирасига киритиш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Ушбу учрашув ҳақида Украина президенти офиси маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди. "Асосий эътибор транспорт инфратузилмаси ва юк ташиш хавфсизлигига қаратилди. Музокараларда икки томонлама оташкесим масаласи кўтарилди. Агар келишув амалга ошса, биз уларнинг денгиз объектларига, жумладан, дарёларга ҳужум қилмаймиз ва улар бизнинг инфратузилмамиз – Херсон, Николаев ва катта Одесса портларига зарба бермайди", — деди у.

 

Бундан ташқари, музокаралар давомида маҳбуслар алмашинуви масаласи ҳам муҳокама қилинган. Лешченко музокаралар ҳозирча техник хусусиятга эга бўлиб, келгусида юқори даражадаги учрашувлар ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика