Аргентина шимоли-шарқида бир неча ҳафта олдин бошланган ёнғин ҳар куни 80 минг гектарга яқин майдонни кулга айлантирмоқда.
Ёнғинлар атроф-муҳитга тузатиб бўлмайдиган зиён келтирди. Корриентес провинцияси эса офатдан жиддий иқтисодий зарар кўрган. Олов вилоят умумий ҳудудининг қарийб 6 фоизини қамраб олган.
Шикастланган чой экинлари туфайли камида 4,2 миллион доллар ва шоли майдонларининг вайрон бўлиши туфайли 44,6 миллион доллар миқдорида йўқотишлар мавжуд. Камида 70 минг бош қорамол нобуд бўлди. Қора тутун сунъий йўлдош ўлчовларини янгилашга тўсқинлик қилмоқда.
Аввалроқ Бразилияда кучли сув тошқинлари юз бергани хабар қилинган эди.


