Сўнгги 4 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш 3 баробарга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Россия бизнес форумидаги чиқишида маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойида ўзаро савдо 30 фоизга ўсган. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган Россия инвестициялари 13 миллиард доллардан ошгани қайд этилди.
“Мавжуд чақириқ ва чекловларга қарамай, бугун форумда иштирок этаётган йирик Россия компаниялари ва молия институтлари мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилишида муваффақиятли иштирок этмоқда”, – деган Бош вазир.
Абдулла Арипов юқоридаги кўрсаткичларнинг янада ошишига ишонч билдирган.


