1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Арманистон НАТО машғулотларида иштирок этади

05:10 / 07.04.2023

595

Арманистон НАТО машғулотларида иштирок этади

Арманистон НАТО машғулотларида иштирок этади

Бунга Кремль билан муносабатлари совуқлашгани сабаб бўлиши мумкин.

 

Арманистон НАТО давлатларининг 22 апрелда бошланадиган ҳарбий машғулотларида иштирок этади. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх маълум қилди

 

“Тахминан 9 минг АҚШ аскари ва 26 иттифоқчи ва ҳамкор давлатдан 17 мингга яқин аскар иштирок этади ва машғулотларнинг бир қисми Европанинг 10 та турли давлатини қамраб олади”, — деди АҚШ расмийси.

 

Унинг сўзларига кўра, ушбу машғулотларда НАТОга аъзо бўлмаган қатор давлатлар: Арманистон, Молдова, Босния ва Герцеговина, шунингдек, Косово ҳам иштирок этади.

 

Бу деярли икки ой давом этадиган йиллик машғулотлар бўлиб, асосий эътибор АҚШда жойлашган кучларни стратегик жойлаштириш, армия захираларидан фойдаланиш ҳамда Европа иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан ҳамкорлик қилишга қаратилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Арманистон икки йил аввал НАТО машғулотларида қатнашишдан бош тортган эди. Бироқ бу сафар у Озарбайжон билан Тоғли Қорабоғ бўйича можарода Бош вазир Никол Пашинянни қўллаб-қувватламаган Кремль ва КХШТ билан муносабатлар совуқлашгани сабабли ўз позициясини ўзгартирди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика