1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Артета "Арсенал" жамоаси билан шартномани янгилайди

Клуб раҳбарияти мураббийнинг ишидан мамнун.

Артета "Арсенал" жамоаси билан шартномани янгилайди

 

"Арсенал" жамоаси бош мураббий Микел Артета учун янги шартнома тайёрлади.

 

Яқин орада 42 ёшли испаниялик мутахассис учун янги таклиф томонлар ўртасида келишиб олинади. Клуб раҳбарияти мураббийнинг ишидан мамнун. Ҳар икки томон бу янги шартномани имзолашга тайёр. Мураббий ва клуб ўртасидаги келишув имзоланса, Микел Артета Европанинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланади.

 

Испаниялик мураббий "Арсенал"ни 2019 йилнинг декабрида қабул қилиб олган. Унинг қўл остида "канонирлар" Англия кубогини қўлга киритди ва икки марта Англия Суперкубогига эга чиқди.

 

2023—2024 йилги мавсумда "Арсенал" “Манчестер Сити”дан икки очко ортда қолиб, АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

 

Артетанинг лондонликлар билан ҳозирги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика