Маҳаллий арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти 15 сентябрдан оммавий тарзда берила бошлайди. Бу ҳақда “Ўзбеккўмир” АЖ мутахассислари маълум қилди.
Арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти тарқатилиши “Кўмир таъминот” МЧЖнинг республика бўйича 101 та ҳудудий кўмир омбори ва шахобчаси орқали амалга оширилади.
Фуқаролар қиш мавсумида кўмир маҳсулотига эҳтиёж сезса, ўзи истиқомат қилаётган МФЙга мурожаат қилиб, кўмир олувчилар рўйхатига киритилиши керак. Ушбу рўйхат шакллантирилгач, маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланади ва аҳоли яшаш уйига яқин кўмир омборига юборилади.
Аҳолига мўлжалланган маҳаллий кўмир маркаси — БР, намлиги — 40 фоиз, куллик даражаси 17 фоиз бўлади. Унинг нархи 1 тонна маҳсулот учун 300 300 сўмни ташкил этади.


