1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Асадхўжа Мўйдинхожаев Дубайда жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи ИБА жаҳон чемпионати финалида россиялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Асадхўжа Мўйдинхожаев Дубайда жаҳон чемпиони бўлди

 


Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича ИБА жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли давом этмоқда. Навбатдаги олтин медаль -67 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Асадхўжа Мўйдинхожаев ҳисобига ёзилди.


Кескин ва муросасиз кечган финал жангида Асадхўжа Мўйдинхожаев россиялик боксчи Эвгений Коол устидан устун келиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу ғалаба орқали у мусобақанинг энг кучли спортчиларидан бири эканини яна бир бор исботлади.


Айни пайтда чемпионатнинг финал баҳслари давом этмоқда. Бугун яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи — Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (-92 кг) ва Арман Маҳанов (+92 кг) олтин медаль учун рингга кўтарилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика