1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Асалнинг соғлик учун фойдалари

Асалнинг фойдаси ҳақида гапиришдан олдин, келинг, асал  ўзи нима эканлигини аниқлайлик.

Асалнинг соғлик учун фойдалари

 

У сув ва шакарлардан (асосан фруктоза ва глюкоза) ҳамда пребиётик фрукто-олигосаккариддан иборат. Шунингдек, соғлик учун муҳим бўлган витаминлар ва микроэлементларни ўз ичига олади (калтсий, магний, калий). Бундан ташқари, асал табиий микробларга ва яллиғланишга қарши восита ҳисобланади.

Асал билан ошқозондаги муаммолардан тортиб, аллергия, шамоллаш ва тери инфекцияларигача бўлган касалликларни асал билан даволаш мумкин.

Мия фаолияти  яхши ишлашига ёрдам беради

 Асални ҳар куни 3 чой қошиқдан истеъмол қилиш менопаузадан кейинги даврдаги аёлларнинг хотирасини яхшилашга ҳисса қўшади. 2011 йил «Менапаусе» журналида эълон қилинган тадқиқотда, иштирокчиларнинг хотираси асал истеъмол қилгандан 16 ҳафта ўтиб эстроген ва прогестин гормонал терапияси билан даволанган беморларники сингари яхшилангани айтилган.

Йўтални камайтиради

2012 йил Педиатрисс журналида эълон қилинган мақолада эса юқори нафас йўллари инфекциясидан азият чекадиган болалар уйқуга ётишидан 30 дақиқа аввал эвкалипт, цитрус ёки шифобахш гиёҳли (розмарин, тоғжамбил ҳамда ялпиз) асал истеъмол қилганидан кейин платсебо қабул қилганларга нисбатан кам йўталгани ва яхшироқ ухлагани маълум қилинган.

Яраларни тез битишига ёрдам беради

Асалдан яраларни битирувчи суртма сифатида фойдаланса бўлади. 2017 йилда ўтказилган тадқиқотда антибактериал хусусияти сабаб асал ярани дезинфекция қилиши, яллиғланишни камайтириб, тўқималарнинг тез регенерацияга ҳисса қўшиши таъкидланган. Тадқиқотчилар асал суртилган боғламни ярага қўйиш зарарланган тана қисмига асал суртишдан самаралироқ эканини аниқлаган

Ҳар қандай куйишда асалдан фойдаланса бўлади

Қайнаб турган сувнинг буғи, қизиб турган соч турмаклайдиган воситалар ва қуёш нуридан куйганда асал суртиш тавсия қилинади. 2013 йилда ўтказилган тадқиқотда ушбу маҳсулот дискомфортни камайтириб, терини тинчлантириши ҳамда тез битишига ёрдам беради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика