1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Aтмосферани, асосан, автомобиллар булғамоқда

Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси маълум қилди.

Aтмосферани, асосан, автомобиллар булғамоқда

 

Маълум қилинишича, сўнгги 100 йил давомида глобал миқёсда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 1,2 градусни ташкил қилган бўлиб, бизнинг минтақамизда ушбу кўрсаткич 2 градусга ошган.

 

Республика бўйича атмосфера ҳавосига жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн. тонна) автотранспорт воситалари улушига тўғри келади. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида 93 фоизни (397 минг тонна) ташкил этади.

 

Давлат экологик экспертизаси хулосаларида янги ишга туширилаётган ҳар бир объект бўйича самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан ҳамда фаолият юритаётган объектлар бўйича самарадорлик даражаси 95,0 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш мажбурияти белгиланмоқда.

 

Шунингдек, ҳозирда янги автотранспорт воситаларининг фақатгина “Евро-4” ва ундан юқори экологик тоифаларга жавоб берадиган моделларини импорт қилиш тартиби жорий этилди.

 

Айни пайтда аввал фойдаланишда бўлган транспорт воситаларини импорт қилишда ҳам уларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш бўйича миллий стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика