1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда 4,5 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилди

Ҳозирда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда 4,5 минг истеъмолчи электр таъминотидан узилди

 

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бугун, 11 август куни соат 11:28 да Тошкент шаҳридаги «Л-Паркентская-1,2» кабель тармоғида носозлик юзага келган.

 

Бунинг натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари истеъмолчиларининг бир қисми (жами 4500 та хонадон) электр таъминотидан узилган.

 

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика