1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Август ойининг ўзида 86,5 млрд сўмлик электр ва газ ўғирланди

Текширувлар давомида 179 та ҳолатда истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига ноқонуний улангани аниқланган.

Август ойининг ўзида 86,5 млрд сўмлик электр ва газ ўғирланди

Ўзбекистонда август ойи давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 86,5 миллиард сўм зарар етказилгани маълум қилинди. Бу ҳақда "Ўзенергоинспекция" ўз текширувлари натижасида эълон қилди.

 

Текширувлар давомида 179 та ҳолатда истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланган. Натижада 36,8 миллион киловатт-соат электр энергияси ҳамда 8,7 миллион куб метр газ талон-торож қилингани аниқланди.

 

Бундан ташқари, қоидабузарликлар бўйича 476 та маъмурий иш расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар қўлланмоқда, материаллар эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

 

Таъкидлаш жоиз, бундай ҳолатлар июль ойида ҳам кузатилган эди. Ўшанда тизимга 96 миллиард сўмлик зарар етказилгани қайд этилган. Мутахассислар ноқонуний уланишларнинг олдини олиш борасида қўшимча чоралар кўриш зарурлигини урғуламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика