1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Австралия Россияга қарши санкцияларни кучайтирди

28 нафар вазир ва юқори мартабали амалдорлар чекловлар остида қолган.

Австралия Россияга қарши санкцияларни кучайтирди

 

Украинанинг тўрт вилояти аннекция қилинишига жавобан Австралия расмийлари Россияга қарши янги санкциялар киритди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, бу сафар 28 нафар вазир ва юқори мартабали амалдорлар чекловлар остида қолган. Санкциялар молиявий операсияларга, шунингдек, Австралияга саёҳатга ҳам таъсир қилади.

 

“Ушбу қўшимча санкциялар Австралиянинг Президент Путин ва унинг буйруғини бажараётганларнинг ҳаракатларига нисбатан кескин норозилигини билдиради”, — дейди мамлакат ташқи ишлар вазири.

 

Дипломат ҳозирда Россия қўшинлари ишғол қилган ерлар Украинанинг суверен ҳудуди эканлигини ва ҳеч қандай сохта референдум буни ўзгартирмаслигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар ҳам Украина ҳудудларини аннекция қилгани учун Россия Федерасиясига қарши санкциялар киритган эди. “Қора рўйхат”га Россия ҳарбий-саноат комплексининг 14 нафар вакили, молиявий инфратузилманинг учта асосий етакчиси киритилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика