Маълумотларга кўра, янги аниқланган вирус тури Сладе 1б штамми бўлиб, у Таиландда таътилда бўлган эркакда аниқланган. Бироқ Австралия Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC)га кўра, бу ҳолат билан боғлиқ юқиш хавфи паст ва штаммнинг мамлакат бўйлаб тарқалиш эҳтимоли чекланган.
Австралия соғлиқни сақлаш бўйича бош директори Энтони Лоулернинг таъкидлашича, мамлакатда мпохни жиловлашга доир зарур чоралар кўрилган: “Аҳоли саломатлиги устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Ҳар бир ҳолат штат ва ҳудуд соғлиқни сақлаш идоралари томонидан назорат остида”, — деди у.
Мпох вирусли касаллик бўлиб, асосан Марказий ва Ғарбий Африкада учрайди. Илк марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида қайд этилган. 2022 йил 1 январдан 2025 йил 30 апрелгача 133 мамлакатда 142 151 та ҳолат ва 328 та ўлим қайд этилган. 2024 йил 14 августда ЖССТ Африкада касаллик авж олгани сабабли глобал фавқулодда ҳолатни яна эълон қилган.


