Австралиянинг Квинсленд штатидаги соҳилда сайр қилиб юрган аёл ноодатий мавжудот қолдиқларини топди. У топилмани «ўзга сайёралик сув париси» деб атади
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қирғоқдан топилган қолдиқлар кўп жиҳатдан одамникига ўхшайди. Шу билан бирга, жонзотнинг гумбазли бош суяги ва ёйилган қовурғалари бир вақтнинг ўзида Американинг «Предатор» фильмидаги сув париси ва ўзга сайёраликларга ўхшаш.
«Махлуқ худди сув париси каби эди. Унинг думи ёки қандайдир узун оёқ-қўллари борга ўхшайди», — деди аёл.
Бироқ, биологик хилма-хиллик бўйича мутахассислар қолдиқлар кам учрайдиган денгиз сутэмизувчисига тегишли эканлигини тахмин қилишмоқда. Ҳозиргача топилма ҳақида якуний ҳулоса эълон қилингани йўқ.


