Австралиянинг шарқий соҳилида иккита вертолёт тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тўқнашув Голд-Кост шаҳри яқинида юз берган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган ва камида 13 киши жароҳат олган.
Тез ёрдам хизмати ва қутқарувчилар ҳодиса жойига етиб боришган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув бошланган.


