Австрия Европа иттифоқининг украиналик ҳарбийлар учун машғулот миссиясини ёқлашини, аммо унда қатнашмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ Александр Шалленберг Люксембургдаги ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғлишида эълон қилди.
ЕИ машғулот миссияси ноябрь ўрталарида бошланади.
Вазир бу миссияни ЕИ кучларини бирлаштириш ва украиналик ҳарбийлар тайёргарлигини оширишда мақсадга мувофиқ деб баҳолади ва келажакда унда қатнашишни истисно қилмаслигини билдирди.
Шунингдек у Австрия нейтрал давлат бўла туриб Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини, аммо бу гуманитар ёрдам бўлишини айтди.
Олдин хабар қилганимиздек, Евроиттифоқ давлатлари Украина қуролли кучларининг 15 минг аскарини тайёрлаш бўйича келишувга эришган.


