1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Австриядаги шаҳар сайёҳларга тақиқ қўйди

Халльштат шаҳри “Музюрак” мультфильми учун илҳом манбаи бўлган.

Австриядаги шаҳар сайёҳларга тақиқ қўйди

 

Австриянинг Халльштат шаҳри маъмурияти сайёҳларнинг машҳур манзара олдида суратга тушишига йўл қўймаслик учун панжара ўрнатди

 

Австрия тоғларидаги Халльштат шаҳрининг ажойиб манзараси Диснейнинг “Музюрак” мультфильми учун илҳом манбаи эканига ишонилади.

 

Ҳар йили шаҳарга бир миллиондан ортиқ сайёҳлар ташриф буюради, уларнинг кўпчилиги боғда селфи тушишни анъанага айлантирган. Улар шунчалик кўпки, маҳаллий маъмурият саёҳатчиларнинг бир жойга тўпланиб, шовқин солиб, маҳаллий аҳолини безовта қилаётгани сабаб суратга тушишига йўл қўймаслик учун тўсиқ ўрнатишга мажбур бўлди.

 

Ёпиқ ҳудуд 15 октябрь – дам олиш мавсуми охиригача амалда бўлади.

 

Селфи тақиқлари бутун Европага тарқалмоқда, жумладан, Портофино шаҳри ва Италия дарёси бўйида селфига тушиш сайёҳларга қимматга – 270 еврога тушмоқда.

 

Бу шаҳарда гавжумлик ва тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика