1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Австриянинг собиқ канцлерига нисбатан жиноий иш очилди

Унга қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Австриянинг собиқ канцлерига нисбатан жиноий иш очилди

 

Австриянинг иқтисодий жиноятларга қарши кураш прокуратураси республиканинг собиқ канцлери Себастьян Куртсга нисбатан жиноий иш очди. Сиёсатчи ёлғон кўрсатма берганликда гумон қилинмоқда.

 

Бу иш бўйича биринчи суд мажлиси 18 октябрь куни бўлиб ўтади. Маҳаллий ОАВга кўра, республика ҳукуматининг собиқ раҳбари 2020 йил июнь ойида парламентнинг махсус қўмитасига ёлғон кўрсатма берганликда гумон қилинмоқда. Ушбу тузилма Куртс даврида давлат холдингларидан бирига раҳбар тайинланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди. Собиқ канцлер уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

Себастьян Куртс 2021 йилнинг кузида коррупция айбловлари туфайли истеъфога чиққан эди. Шундан кейин у сиёсий фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика