1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сергелида автобус ёниб кетди

Фавқулодда вазиятлар бўлими ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Сергелида автобус ёниб кетди

 

Аввалроқ Сергели "Дўстлик" чорраҳасида автобус ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.

 

Хабарда айтилишича, бугун, 14 декабрь куни соат 15:21 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Дўстлик-1” даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган “MERS” русумли жамоат транспортида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:25 да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:34 да ёнғинни ўчирган. Ёнғин оқибатида автобус салонининг орқа қисми ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Аввалроқ Олмазор туманида йўловчи ташувчи "Gazel" ёниб кетгани  ҳамда Тошкент шаҳрида "Orlando" ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

 

Мафтуна Режаббоева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика