1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилди

Энди бу нарх туманлар тоифасидан келиб чиқиб, белгиланади.

Айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилди

 

2022 йил 30 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Эндликда 4- ва 5-тоифадаги туманларда тўловлар 50 фоиз, 3-тоифадаги туманларда 30 фоиз камайтирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб, бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика