1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди

 

23 март куни “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телаграм каналида хабар берилди.

 

Фармонга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.

 

Жумладан:

 

—йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;

—пишлоқ ва твороглар;

—янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;

—янги олма, нок ва беҳи;

—буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;

—какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига асосан илгари мазкур муддат 2023 йил 1 июлга қадар эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика