1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим метан «заправка»лардаги узун навбатларнинг сабаби маълум қилинди

Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Айрим метан «заправка»лардаги узун навбатларнинг сабаби маълум қилинди

 

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Наманганда жойлашган метан «заправка»даги ҳолат бўйича Наманган вилоятидаги барча метан «заправка»ларга уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилганини маълум қилди.

 

«Видеода тарқалган ҳолатдаги ’заправкаʼ эса берилган ойлик лимитни ишлатиб бўлган. Бугун соат 00:00 дан янги ой бошланади ва мазкур ’заправка‘га газ етказиб бериш йўлга қўйилади», — дейилади вазирлик хабарида.

 

Шунингдек, таъкидланишича, республикадаги метан «заправка»ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нархлар ҳам оширилмаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика