1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим раҳбарлар фавқулодда иш режимига ўтказилди

Президент 2023 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Ўзбекистонда қанча газ ва электр энергияси ишлаб чиқарилиши, шунингдек, газ омборларидаги газ захираси ҳақида маълумот берди.

Айрим раҳбарлар фавқулодда иш режимига ўтказилди

 

Шавкат Мирзиёев энергетика комплекси раҳбарлари ва ҳокимларга тизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан қатор топшириқлар берди.

 

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, масъулларга иккинчи ярим йилликда республикада 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш ҳамда уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш, шунингдек, ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш топширилди.

 

Бундан ташқари, 1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди

 

«Аҳолининг талабини тўлиқ қоплаш учун ҳудудларга қўшимча 35 минг дона газ баллонларини етказиб бериш, куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини 335 минг тонна суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш топширилди. Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

 

Бугундан бошлаб масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун фавқулодда режимга ўтади.

 

Шунингдек, энергетика комплекси раҳбарияти вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбарлари билан биргаликда йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш чораларини кўриши таъкидланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида, тадбиркорлик объектларида яна 250 мегаватт қуёш панелларини ўрнатиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика