1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатларини давлат тўлайди

Ушбу тартиб грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар қўлланилади.

Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатларини давлат тўлайди

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан “Айрим тоифадаги талабалар давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Низомга кўра, давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларининг яшаш харажатлари давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъий назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

 

Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш уни оиласи Ижтимоий реэстрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.

 

Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар-жойига қабул қилинади.

 

Ариза берувчи ўзи таҳсил олаётган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади. Шу билан бирга, ариза мустақил равишда kontrakt.edu.uz орқали ҳам юборилиши мумкин.

 

Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади. Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (масъуллар) 1 кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштириб, белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади. Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар 1 кун муддатда комиссия томонидан ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика