Натижада, юк вагонларидан бирининг сканер тасвирида шубҳали жисм борлиги аниқланди. Мазкур юк вагони божхона кўригидан ўтказилганда эса вагоннинг кўз илғамас ҳуфия жойига беркитилган бўш тамаки қутисида, Макаров русумли тўппонча учун мўлжалланган, контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона жангавор патрон борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


