Ўзбекистон

“Айритом” чегара божхона постида Макаров тўппончасига мўлжалланган жанговор патроннинг ҳаракатига чек қўйилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл юк поезди юк вагонларини кўрикдан ўтказишга мўлжалланган Rapiscan G60 русумли инспекцион кўрик мажмуаси орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

“Айритом” чегара божхона постида Макаров тўппончасига мўлжалланган жанговор патроннинг ҳаракатига чек қўйилди

Натижада, юк вагонларидан бирининг сканер тасвирида шубҳали жисм борлиги аниқланди. Мазкур юк вагони божхона кўригидан ўтказилганда эса вагоннинг кўз илғамас ҳуфия жойига беркитилган бўш тамаки қутисида, Макаров русумли тўппонча учун мўлжалланган, контрабанда предмети ҳисобланувчи 1 дона жангавор патрон борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

custom img

Андижонда фуқаро қудуқда қолиб кетди

Фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмаслиги оқибатида пастда қолиб кетган. У қутқарувчилар томонидан юқорига олиб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"