1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Айтади ҳам, қайтади ҳам: Зеленский G20 саммитида иштирок этади

Авалроқ Зеденский саммитда Россия президенти Путин иштирок этса, унда қатнашмаслигини маълум қилганди.

Айтади ҳам, қайтади ҳам: Зеленский G20 саммитида иштирок этади

 

Авалроқ Зеденский саммитда Россия президенти Путин иштирок этса, унда қатнашмаслигини маълум қилганди. Кейинроқ G20 саммитида Россия делегациясига Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилиши маълум бўлган.

 

Украина президенти Влодимир Зеленский 15-16 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этишга қарор қилган.

 

«Биз Украина учун жуда муҳим ҳафтага ҳозирданоқ фаол тайёргарлик кўряпмиз. Дипломатик ҳафта, дейиш мумкин. G20 саммити Индонезияда бўлиб ўтади. Бизнинг позициямиз жуда мазмунли тарзда тақдим этилади», – дейди Зеленский ўз видеомурожаатида.

 

У онлайн форматда иштирок этишини, мурожаатлари эфирга узатилишини маълум қилди.

 

«Биз ҳозир кўтарилаётган кўплаб саволларга очиқ жавоб берамиз. Жамоатчиликка жавобларимиз шундайки, уларни бутун халқимиз, ҳамкорларимиз эшитган. Бизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир киши эшитган. Менинг нутқим сешанба кунига режалаштирилган», – дея қўшимча қилди Украина президенти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика